Сирдарё ҳавзаси.Cув ресурсларидан фойдаланиш
Сирдарё ҳавзасининг умумий майдони қарийб 345 минг квадрат километрни ташкил этади. Асосий дарё Норин ва қорадарёнинг бирлашиши натижасида ҳосил бўлади ва 2800 километр узунликка эга. Унинг 2000 километри Ўзбекистон ҳудудидан оқиб ўтади.
Сирдарё ва унинг ирмоқлари сувини қор ҳамда музликлардан олади. Сирдарёнинг сув ресурслари ўртача 41,6 км3 ни ташкил қилади. Унинг сув оқимининг асосий миқдори (қарийб 70 фоизи) ҳавзанинг юқори қисмида – Фарғона водийсидан чиққунча шаклланади. Фарғона водийсининг шарқий қисмида дарёга ўнг томондан кўплаб ирмоқлар, чапдан эса кўплаб сойлар келиб қуйилади лекин уларнинг сув миқдори анча кам.
Фарғона водийсига майдони 94 минг квадрат километрдан иборат тоғли зоналардан оқиб келувчи ҳисобга олинган жами устки ирмоқлар йилига ўртача 25,5 км3ни ташкил этади. Бу сувларнинг энг катта улуши Норин (45 %) ва Қорадарёга (16%), ўнг ва чап қирғоқ ирмоқларига 39 фоизи тўғри келади.
Referat.Mustaqil ish
There are no reviews yet.