Режа:
1.Қадимги шарқ мамлакатларидаги табиат ҳақидаги тасаввурлар.
2.Ўрта асрларда Марказий Осиёда табиатга доир тушунчаларнинг ривожланиши.
3.XVIII асрда ва XIX асрнинг биринчи ярмида эволюцион қарашларнинг ривожланиши.
4.Дарвинизмнинг пайдо бўлишидаги шарт-шароитлар ва табиий-илмий ютуқлар.
5. Хулосалар.
Эволюцион таьлимот XIX аср ўрталарида яратилган бўлсада, унга доир баьзи маьлумотлар, ғоялар жуда қадимги даврларга бориб тақалади. Табиатнинг тузилиши, унда рўй бе-радиган воқеа – ҳодисалар ҳақидаги тушунчалар, эрамиздан бир неча минг йиллар илгари қадимги шарқ мамлакатлари – Миср, Хитой, Хиндистонда пайдо бўлган. Хусусан, қа-димги Мисрда кўпгина ҳайвон, ўсимлик турлари фарқланган. Донли, сабзавот, мевали дарахтлар экиб ўстирилган. Қадимги Мисрликларга кўп шифобахш ўсимликлар, даволаш воситалари, гигиена қоидалари маьлум бўлган. Жарроҳлик-нинг нисбатанюксак ривожи эса анатомия асосларини билишга имкон берди. Қадимги Мисрда эрамиздан 3000йил муқаддам буғдойнинг 3 тури, арпанинг 3 тури, тариқ, нўҳат, зиғир, ток ва бошқа экинлар экилган. Қорамол, от, қўй, эчки, эшак, чўчқалар боқилган. Бир ўркачли туя, оҳу, мушук, ғоз, ўрдак, каптар, оққуш турлари ҳонакилаштирилган.
YANGI YANGILIKLAR VA NAZARIYALAR BILAN UYG`UNLASHGAN.
18 varoq 14 shirft






There are no reviews yet.