Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш
1.1. Ўзбекистонда хўжаликлар даражасида сув ресурсларини бошқариш
Марказий Осиёда суғориш ва суғорма деҳқончилик минг йилликлар давомида ривожланди. Инқилобгача сувдан фойдаланиш ва сувни тақсимлаш тартибининг тавсифи маҳаллий шароитларга боғлиқ ҳолда ўта турли-туман бўлган, аммо сувни тақсимлашнинг барча шакллари умумий принципиал қоидаларга асосланган эди. Барча ҳолатларга тўхталиб ўтирмай, шариат ва миллий қажриятларга таянган ҳолда сув ресурсларини бошқариш, асосан, қуйидаги муҳим қоидаларга асосланганлигини кўрсатиш лозим:
– Чекланмаган манбалардаги сув умумхалқ мулки ҳисобланган;
– Алоҳида шахслар меҳнати билан бунёд бўлган ёпиқ ҳавзалардаги сув ҳуқуқий тарзда унинг мулки бўлган;
There are no reviews yet.