Сувнинг табиатда айланиши ҳақида хулоса
Сувнинг табиатда айланиши нима? Мен бунга онсонгина жавоб бераоламан – бу барча ердаги “мен”! Сувнинг табиатдаги айланиши шу билан бирга гидрологик доира сифатида хам кўпчиликка таниш, у сувнинг ер ичида, устида ва осмондаги харакатини ва мавжудлигини тасвирлайди. Ердаги сув хар доим харакатда ва хар доим ўз шаклини ўзгартириб туради, суюқ холатдан газ холатига, ундан музга ва бошланғич холатга қайтади. Сувнинг табиатдаги айланиши миллиардлаб йиллар давомида мавжуд бўлган ва Ердаги барча хаёт унга боғлиқ, ерда усиз хаёт мавжуд бўлмасди.
Сувнинг айланиши бошланғич нуқтага эга эмас, лекин ўрганиш учун бошланғич нуқта деб океанни олиш мақсадга мувофиқдир. Сувнинг табиатдаги айланишини харакатга келтирувчи қуёш океандаги сувни иситади. Бунда маълум қисм сув хавога газ холида буғланади. Буғланиш шу билан бирга кўлларда ва дарёларда хам юз беради. Қуруқликда ўсимликлардан ва турпоқдан катта хажмда сув парланиши юз бериб, ўз навбатида хаводаги сув буғларига келиб қўшилади. Атмосферадаги маълум кичик хажмдаги сув сублимация орқали юзага келади, муз ва қор эриш фазасини мутлоқ четлаб ўтиб газ холатига буғланади. Хаво оқимлари буғ(газ)ни атмосферанинг шундай қатламига олиб чиқадики, у ердаги совуқ харорат уни булутларга айланишига сабаб бўлади.
There are no reviews yet.