Глобал ва минтақавий экологик муаммолар тобора кескинлашиб бораётган даврда, экологик билимларнинг илмий ва назарий аҳамияти ортиб бормоқда. Дунё миқиёсида табиий ресурсларнинг камайиб бориши, ҳамда атроф-муҳит ҳолатига суринкали равишда инсон антропоген фаолияти таъсирининг кучайиши, табиий ресурсларни асраб-авайлаш, улардан илмий асослаган экологик тавсиялар асосида фойдаланиш усулларини жорий қилишни талаб этади.Тупроқ унимдорлигини сақлашда, олимларни такидлашича хазонларни дарахтлар остидан олмаслик, йиғиб олиш зарур бўлса, тўпланган хазонларни шу дарахтларни тагига кўмиш зарурлиги такидланмоқда. Изланишлар натижаларига кура хазонлар 2 ойдан 6 ойгача вақт давомида тўлиқ чириндига айланади. Маълумки табиатда ҳеч нарса “бордан йўқ бўлмайди, бор нарса эса йўқолмайди”. Шундай экан хазонларни йиғиб олиш яъни уларнинг бевосита ўсимликлар атрофидан олиб ташланиши тупроқдаги модда ва энергия айланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Prezentatsiya .Taqdimot 12 varoq
There are no reviews yet.