Xalqaro ekologik tashkilotlar,konferensiyalar va jamg`armalar


10000 сўм

Халқаро экологик ташкилотлар, конференциялар ва жамғармалар.

Умуминсоният қадриятларидан бири бўлмиш Ер куррасидаги атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва халқаро табиий ресурсларидан самарали фойдаланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган экологик ташкилотлар, муассасалар ва идоралар ўзларининг фаолият доирасига кўра универсал ва регионал (минтақаий) турларга ажратиладилар.

Универсал, яъни фаолият доирасига кўра турли тоифадаги, сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш йўналишидаги ҳамда дунёнинг барча минтақалардаги давлатларнинг экологик муносабатларига қаратилган халқаро ташкилотларга БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари киради.

БМТ 1945 йил 25 октябрдан буён фаолият юргазиб келаётган энг нуфузли халқаро давлатаро ташкилот бўлиб, ўз олдига давлатлар ўртасида тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадини қўяди. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш масаласи БМТнинг Низомидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Бош Ассамблея – БМТнинг энг юқори тоифадаги органларидан бўлиб, у халқаро масалаларга доир ҳамма долзарб масалаларни кун тартибига киргазади. Кейинги 20-30 йил мобайнида Бош Ассамблеянинг кун тартибига кўпинча экологик масалалар ҳам киргазилдиган бўлиб қолди. Бош Ассамблея атроф муҳит муҳофазасига доир муаммолар юзасидан унга аъзо давлатлар ва Хавфсизлик Кенгашига тегишли тавсиялар беришга ҳақлидир. Шунинг учун ҳам Бош Ассамблея сессияларида йирик жамоат, давлат ва сиёсий арбобларнинг маърузаси тингланади ва унга мувофиқ хулосалар қилинади.

Referat.Mustaqil  ish 10  varoq

Bo'lim:

Based on 0 reviews

0.0 overall
0
0
0
0
0

Be the first to review “Xalqaro ekologik tashkilotlar,konferensiyalar va jamg`armalar”

There are no reviews yet.